АсосийДунё

Мадина яқинида автобус ёниб кетди

Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан камида 42 нафар зиёратчи ҳалок бўлган.

'Мадина яқинида автобус ёниб кетди'ning rasmi

“Hindustan Times”нинг ёзишича, ҳалок бўлганлар орасида камида 16 киши Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри аҳолиси бўлган. Автобус бутунлай ёниб кетгани сабабли расмийлар марҳумларнинг шахсини аниқлаш жараёнини давом эттирмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа маҳаллий вақт билан соат 1:30 да, Мадинадан тахминан 160 км узоқликда жойлашган Муфриҳат шаҳри ҳудудида содир бўлган. Автобусда 43 йўловчи бўлгани, фақат битта киши тирик қолгани билдирилган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар воқеадан қаттиқ афсус билдирди. Унинг таъкидича, Риёддаги элчихона ва Жиддадаги консулхона жабрланувчилар ва уларнинг оилаларига барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

Жиддадаги Ҳиндистон элчихонаси ҳалокат қурбонлари оилалари учун ишонч телефонини эълон қилди. Ҳайдаробод депутати Асадуддин Овайси эса саросимага тушган оилаларга ёрдам сифатида қурбонларнинг шахсини тезроқ аниқлаш ва жасадларни Ҳиндистонга қайтаришни сўраб марказий ҳукуматга мурожаат қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:12

    Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

    Шайх Ҳасина 2024-йилги талаба қўзғолонини қонли тарзда бостиришда айбдор деб топилди.

    'АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — ОАВ'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:12

    АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — ОАВ

    АҚШ Венесуэла Президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан кетишга мажбурлаб, Россияга ихтиёрий сургунга юбориш сценарийсини муҳокама қилмоқда.

    'Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:05

    Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди

    Икки давлат раҳбарлари савдо, энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

    'Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди

    Ёшлар зўравонлик ва гиёҳвандликка қарши кескин норозилик билдирди.

    'Хитой кемалари Япония сувларига кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Хитой кемалари Япония сувларига кирди

    Сенкаку атрофидаги вазият яна кескинлашди.

    'Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:16

    Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди

    Божлар 39 фоиздан 15 фоизгача туширилди.