Айрим ҳудудларда AQI кўрсаткичлари меъёрдан бир неча баробар юқори қайд этилмоқда. Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ҳаво ифлосланиши кескин ортиб, аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф юзага келди.
Энг оғир вазият Фарғонада кузатилмоқда — бу ерда Air Quality Index (AQI) 603 бўлиб, энг хавфли даража сифатида баҳоланди.
Урганчда AQI 294, Жиззахда 274, Бухорода 235 қайд этилди — жуда зарарли кўрсаткичлар. Термиз (174), Андижон (200) ва Наманганда (166) ҳаво сифати зарарли даражада бўлиб турибди. Шунингдек, Нукус ва Навоийда ҳам кўрсаткичлар хавфли чегарадан юқори экани айтилади.
Мутахассислар аҳолини тиббий ниқоблардан фойдаланиш, ташқи фаолликни чеклаш ва ёпиқ биноларда вентиляцияни кучайтиришга чақирмоқда.






