Америкалик актёр ва режиссёр Сильвестр Сталлоне АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг миллий санъат жамғармасига раҳбарлик қилиш таклифини рад этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Сильвестер Сталлоне Трампнинг таклифидан боши осмонга етганини, аммо раҳбарлик лавозимида ишлаганидан кўра, фахрийлар билан ишласа, ҳукуматга кўпроқ фойдаси тегиши ҳақида маълум қилди.
Силвестер Сталлоне ҳукуматнинг ҳарбий хизматдан қайтган аскарларнинг хизматдан кейин яхши маошли иш, бошпана топишига ва молиявий томондан кўмаклашишга эътибор қаратиш истагида юқоридаги сўзларни айтди.
Миллий санъат жамғармаси арт-ташкилотларга давлат грантларини тақсимлаш билан шуғулланади. У 1990 йилларда республикачилар ҳужуми нишонига айланган эди. Айни пайтда жамғарманинг йиллик бюджети 148 миллион долларни ташкил этади.





