АсосийJamiyat

Ғиждувонда саноат зонаси ташкил этилади

2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Давлатимиз раҳбари томонидан вилоят қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни давом эттириш, бунда асосий эътиборни пахта майдонларини қисқартириш ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини кескин ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. 

Навоий, Жиззах, Ангрен ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатаётир. Бу тажрибани кенгайтириш мақсадида Ғиждувон туманида ҳам ана шундай саноат зонасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда, дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида. 

Бухоронинг туризм салоҳияти жуда катта. Уни янада ошириш ҳамда самарали фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар