Карелия раҳбари Артур Парфенчиковнинг айтишича, тезкор хизматлар дарҳол ҳалокат жойига йўналтирилган.
Ҳалок бўлганлар 159-авиация қирувчи полкининг ҳарбий хизматчилари экани маълум қилинди. Аҳоли орасида жабрланувчилар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Туркия ҳарбий самолёти Грузия ҳудудида қулагани ва 20 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани расман тасдиқланган эди.
Туркияда ҳалокат сабаби сифатида самолёт уриб туширилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.






