АсосийБу қизиқ

Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди

Аёл шифокорларга қош остида нимадир ҳаракатланаётгани ҳақида шикоят қилиб мурожаат қилган.

'Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди'ning rasmi

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, офтальмологлар аёлнинг кўзи остидан дирофилярия деб аталувчи паразит чувалчангни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашган.

Мутахассисларнинг айтишича, бу турдаги паразит одамларга чивинлар орқали юқади ва одатда касалланган ҳайвонлардан ўтади.

“Бундай ҳолатлар йилига 3–4 марта қайд этилади. Паразит инсон танасида кўпаймайди ва атрофдагилар учун хавфли эмас”, — дейилади баёнотда.

Шунга қарамай, дирофилярия катталашганда 15–18 сантиметргача ўсиши мумкинлиги таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар