Уч кунлик пасайишдан сўнг АҚШ доллари курси яна ўсишни бошлади. Марказий банк эълон қилган расмий маълумотга кўра:
— 1 АҚШ доллари — 11 985,10 сўм (+12,75 сўм)
— 1 евро — 13 923,09 сўм (+71,08 сўм)
— 1 рубль — 148,86 сўм (+1,34 сўм)
Мутахассисларнинг фикрича, курсдаги бу ўзгаришлар ички бозордаги мавсумий талаб ва халқаро валюта бозоридаги тебранишлар билан боғлиқ.
Марказий банк валюта курси “бозор механизмлари асосида шаклланаётганини” эслатиб ўтди.






