АсосийДунё

Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади

Адлия вазирлиги банк карталарини чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини янгилади.

'Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади'ning rasmi

Эндиликда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўз номига шахсий банк картаси очиши мумкин.

Адлия вазирлиги банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишига оид янги тартибларни белгиловчи буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди. Янги ҳужжат билан банк карталарининг турлари кенгайтирилди.

Эндиликда:

Бизнес банк картаси — якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга ўз ҳисобидаги маблағларни бошқариш имконини беради;

Ижтимоий банк картаси — турли ижтимоий тўловлар ва нафақаларни қабул қилиш учун мўлжалланган.

Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган банк карталарини чиқариш ва уларни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификация қилган ҳолда активлаштириш тартиби жорий этилди.

Энг муҳим янгилик — 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар энди мустақил равишда шахсий банк картасини очиши мумкин. 14 ёшгача бўлган болалар эса ота-онаси ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида банк картасига эга бўлади.

Бундан ташқари, янги тартибга кўра, юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш имконияти яратилди.

Марказий банкнинг сўнгги тадқиқотларига кўра, аҳолининг нақд пулдан фойдаланиш даражаси ҳудудлар бўйича фарқ қилса-да, электрон тўловларга бўлган қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда 19 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб узиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:17

    'Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:47

    Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди

    Мамлакатда 1990 йилдан бери илк бор полиомиелит вируси излари топилди.

    'Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради

    Россия нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмидаги пасайиш туфайли жорий йилда 37 миллиард доллардан ортиқ зарар кўради.

    'Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:28

    Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади

    Қонун кучга кириши билан “шатдаун” давомида маошсиз қолган давлат хизматчилари ишга қайтди ва тўланмаган ойликлар уларга қоплаб берилди.

    'Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:06

    Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади

    Хитойнинг Сичуань вилоятида яқинда фойдаланишга топширилган Хунци кўпригининг бир қисми қулади.

    '18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:04

    18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди

    “Арагуаина”нинг 20 ёшгача бўлганлар жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган ва маҳаллий мусобақаларда иштирок этган.