АсосийБу қизиқ

Олимлар ижтимоий тармоқлар орқали юзага келаётган стресс хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқлар инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланган бир пайтда, олимлар улардан ортиқча фойдаланиш руҳий соғлиққа салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.

'Олимлар ижтимоий тармоқлар орқали юзага келаётган стресс хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

Science X журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, узоқ вақт мобайнида ижтимоий тармоқларда бўлиш инсонда ташвиш, руҳий зўриқиш ва стресс ҳолатини келтириб чиқаради.

Мутахассислар “ижтимоий стресс индикатори” деб аталувчи янги рақамли тизим яратган бўлиб, у интернетдаги муҳокамалар ва изланишлар орқали жамият кайфиятини ўлчайди. Бу восита маълум мавзулар бўйича беқарорлик кучайишини олдиндан “сезиши” мумкин.

Олимлар таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар эндиликда фақат мулоқот воситаси эмас — у жамоавий ҳис-туйғулар, қўрқув ва босимлар тўқнашадиган майдонга айланган. Шу боис стрессни рақамли муҳитда кузатиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бироқ индикатор ҳали мукаммал эмас: у қисқа муддатли “ҳиссий портлаш”ларни дарҳол аниқлай олмайди ва баъзи ҳолларда троллинг ёки яширин нафратни тўғри баҳоламайди.

Олимлар фикрича, тизимни такомиллаштириш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади. Шундагина у жамиятдаги руҳий беқарорликни барвақт аниқлаш ва уни юмшатишда самарали воситага айланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:49

    Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.