АсосийЖиноят

Жиззахда ФВБ бўлими бошлиғи пора билан ушланди

6 миллион сўм ва 200 доллар талаб қилган мансабдор қўлга олинди.

'Жиззахда ФВБ бўлими бошлиғи пора билан ушланди'ning rasmi

Жиззах вилоятида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи тадбиркордан лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериш эвазига пора олгани учун қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у аввалроқ кўп қаватли уй қурилиши бўйича ҳужжатни тасдиқлаб бериб, 200 АҚШ доллари олган. Кейинроқ тадбиркор мактаб қурилиши лойиҳаси учун мурожаат қилганида, мансабдор бу сафар 6 миллион сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пора маблағини турмуш ўртоғи орқали олаётган пайтда ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага кўра, мансабдор 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар