Кириб келаётган Янги йил байрами арафасида жамоат транспорти йўловчиларига қулайлик яратиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК “Grand Technology Systems” компанияси билан ҳамкорликда Тошкентнинг оралиқ бекатларида ахборот таблоларини ўрнатишни бошлади.
Ахборот таблоларида мазкур бекатда тўхтайдиган автобусларнинг келиш-кетиш жадвали, валюталар курси, шунингдек об-ҳаво маълумоти ёзилган бўлади. Келгусида мазкур таблоларни шаҳарнинг барча бекатларига ўрнатиш режалаштирилган.
Айни дамда аъборот таблолари “6-туғруқ мажмуаси” Тараққиёт кўчаси бўйлаб, “Дунё” Супермаркети, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб, “Чимён магазинида”, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, “Grand Mir Hotel” бекати ҳамда Шота Руставели кўчаси бўйлаб ўрнатилган.
Маълумотлар таблоси 24 соат ишлайди, шу билан бирга автобусларнинг келиш вақти 06:00 дан 23:00 гача давом этади.





