Манбаларга кўра, база Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш ва халқаро кучлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган бўлади. У бир неча минг ҳарбийни жойлаштира олади, қурилиш қиймати эса тахминан 500 миллион долларга баҳоланган.
Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил ҳукуматлари база қурилиши бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда. Ҳозирда лойиҳа учун эҳтимолий жойлар ўрганилаётгани айтилган. Исроил ҳарбий манбалари бу ташаббусни “АҚШнинг минтақавий сиёсатдаги янги босқичи” деб атаган.
Журналистлар таъкидлашича, лойиҳа АҚШ ичида ҳам сиёсий тортишувларга сабаб бўлиши мумкин, чунки республикачиларнинг бир қисми хориждаги ҳарбий иштирокни кенгайтиришга қарши чиқмоқда.






