Ҳирот вилоятидаги савдо дўконлари эгалари билан ўтказилган йиғилишда “Толибон” вакиллари аёллар юзини тўлиқ ёпмаган тақдирда, уларга хизмат кўрсатмасликни талаб қилган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Шундан сўнг сотувчилар ҳижоб ёки паранжи тақмаган аёлларни дўконга киритмасликка мажбур бўлди. Бу чоралар “аёлларнинг жамоат ҳаётидаги иштирокини чеклашга қаратилган сиёсат” доирасида амалга оширилаётгани қайд этилган.
Айни пайтда Афғонистонда қизлар учун мактаб ва олий таълим муассасаларида ўқиш тақиқланган ҳолича қолмоқда. Илгари шундай чекловлар судлар, шифохоналар, давлат идоралари ва ҳатто Ўзбекистон билан чегарадош бозорларда ҳам жорий этилган эди.






