Унинг айтишича, энергетика соҳасидаги ҳар қандай коррупсион ҳаракатлар қатъий жазоланиши лозим. “Ҳар ким схема қурган бўлса, у аниқ процессуал жавоб олиши керак. Ҳукмлар бўлиши шарт”, — дейди Зеленский.
Аввалроқ, Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси (НАБУ) ва Махсус прокуратура (САП) “Энергоатом”даги йирик коррупция схемасини фош қилганини маълум қилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, схема иштирокчилари шартномалар қийматининг 10–15 фоизини ўзлаштириб, жами 100 миллион долларни Киeв марказидаги офис орқали легаллаштиришган. Мазкур бино собиқ депутат Андрей Деркач оиласига тегишли экани айтилмоқда.






