АсосийДунё

Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти

Сув инқирози сабаб 10 миллион аҳоли эвакуация қилиниши мумкин.

'Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти'ning rasmi

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ва ҳукумат расмийлари Теҳронда юзага келган мисли кўрилмаган сув инқирози юзасидан жиддий огоҳлантириш берди. Маълум қилинишича, пойтахтда ичимлик суви захиралари кескин камайган бўлиб, улар икки ҳафта ичида тугаб қолиши мумкин. Ҳолат назоратдан чиқиши эҳтимоли боис, 10 миллиондан ортиқ аҳолининг вақтинчалик эвакуация қилиниши масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Теҳрон сув таъминоти компанияси раҳбари Беҳзод Парсийнинг билдиришича, шаҳарни сув билан таъминлаб келаётган беш асосий сув омборидан бири — Амир Кабир тўғони ҳозирда қувватининг атиги 8 фоизи, яъни 14 миллион куб метр сувни сақлаб турибди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 86 миллион куб метрни ташкил этган.

Баҳор ва ёз мавсумларида ёғингарчиликнинг кескин камайиши оқибатида сув омборларидаги сув сатҳи жиддий пасайган. Бу эса ер усти ва ер ости сув манбаларига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Теҳроннинг кунлик сув истеъмоли 3 миллион куб метрга яқин бўлиб, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда сув таъминоти аллақачон чеклана бошлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:59

    Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди

    Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди.

    'Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:24

    Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди

    АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги йиғилиш пайтида кўзларини юмган ҳолдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:10

    Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди

    Туркия Бош прокуратураси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кацга нисбатан геноцид ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерини чиқарди.

    'Сирдарёда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Сирдарёда нарколаборатория фош этилди

    Наманганда эса наркотик ва контрабанда дори савдосига чек қўйилди

    'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:08

    Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

    Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

    'Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:22

    Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди

    Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.