АсосийЖамият

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик эркак қамалди

50 ёшли наманганлик эркак мина портлаши оқибатида жароҳатланиб, Ўзбекистонга қайтган.

'Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик эркак қамалди'ning rasmi

2025 йил 15 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида наманганлик 50 ёшли эркак Россия Федерацияси қуролли кучлари сафида жангларда иштирок этгани учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 50 ёшли Ш.М. 2025 йил апрель ойида Россияга ишлаш мақсадида борган ва моддий манфаатдорлик эвазига Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, “оддий аскар” сифатида хизматга қабул қилинган. У Луганск шаҳрида ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, кейин Украина ҳудудига жўнатилган.

Жанг ҳаракатлари вақтида, 2025 йил 9 май куни мина портлаши натижасида Ш.М. оёғидан яраланган ва Россиядаги ҳарбий госпиталларда даволанган. Шифохонадан чиққанидан сўнг, 30 суткалик таътилга юборилган ва шу даврда қилган иши хато бўлганини англаб, 4 июль куни Ўзбекистонга қайтиб келган.

У ўз ихтиёри билан ички ишлар органларига бориб, Россия армиясида хизмат қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар — шартнома, ҳарбий жетон ва тиббий хулосаларни тақдим этган. Тергов давомида у хизмат учун 1 миллион рубль миқдорда пул олгани маълум бўлди.

Суд жараёнида Ш.М. айбини тўлиқ тан олиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган. Суд унинг қилмишини ЖКнинг 154-моддаси (чет эл ҳарбий хизматига кириш) ва 154¹-моддаси (ёлланиб қуролли тўқнашувларда иштирок этиш) билан квалификация қилди.

Наманган вилояти суди ҳукмига кўра, Ш.М. 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республикада ноябрь ойи "Браконерликка қарши курашиш" ойи деб белгиланди.

    'Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

    Бунга директорнинг лавозимдан олингани сабаб бўлган.

    'Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    Ушбу мансабдор шахслар аввал ҳам судланган бўлиб, ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин чиқди

    5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ёнғинни ўчиришга бир соатдан кўпроқ вақт сарфланган.

    'Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

    Бугунгача чиқинди билан боғлиқ 3,5 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

    'Андижонда бир гуруҳ қизлар тенгдошини самосуд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:05

    Андижонда бир гуруҳ қизлар тенгдошини самосуд қилди

    Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.