АсосийБу қизиқ

Олтин нархи пасаймоқда, аммо янги рекордлар яқинлашмоқда

Сўнгги ҳафталарда олтин бозори бироз секинлашган бўлса-да, таҳлилчиларга кўра бу фақат вақтинчалик тўхталиш бўлиши мумкин.

'Олтин нархи пасаймоқда, аммо янги рекордлар яқинлашмоқда'ning rasmi

2025 йил бошларида бир унция олтин 4 400 долларга чиқиб, тарихий рекордни янгилаган эди. Ҳозир нарх 3 900–4 000 доллар атрофида барқарорлашган.

Ўзбекистон бозорида эса сўнгги бир ой ичида олтин қуймалари нархи пасайди, бироқ аҳолининг сармоя сифатида олтин харид қилишга қизиқиши юқори бўлиб қолмоқда.

Марказий банк прогнозига кўра, 2026 йилгача олтин нархи ўсишда давом этади, 2027 йилдан эса пасайиш бошланиши мумкин.

 Шу билан бирга, глобал ноаниқликлар — геосиёсий таранглик ва доллар заифлашуви фонида — олтин яна янги рекордлар ўрнатиши эҳтимолдан холи эмас.

    Бошқа янгиликлар