АсосийДунё

Нью-Йорк тарихида илк бор мусулмон мэр сайланди

Демократлар партиясидан номзод Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мэри сайловида ғалаба қозониб, шаҳар тарихидаги биринчи мусулмон раҳбар бўлди.

'Нью-Йорк тарихида илк бор мусулмон мэр сайланди'ning rasmi

4 ноябрь куни ўтган сайловларда 34 ёшли Зоҳран Мамдани республикачи Киркис Слива ва собиқ губернатор Эндрю Куомони ортда қолдирди. Дастлабки натижаларга кўра, у 49,7 фоиз овоз билан ғолиб чиққан.

Угандада ҳинд оиласида туғилган Мамдани машҳур кинорежиссёр Мира Наир ва олим Маҳмуд Мамданининг ўғли. У беш ёшида оиласи билан Жанубий Африкага, кейинроқ Нью-Йоркка кўчиб келган. АҚШ фуқаролигини 2018 йилда олган сиёсатчи 2020 йилда Нью-Йорк штати ассамблеясига сайланган эди.

Мамдани узоқ йиллар давомида кам таъминланган фуқароларга уй-жой масаласида ёрдам берган. Шу боис унинг сайловолди дастуридаги асосий мавзу ҳам арзон уй-жой муаммосини ҳал этиш бўлди.

У “Америка демократик социалистлари” ташкилоти аъзоси бўлиб, бойлар учун солиқларни ошириш, минимал иш ҳақини 2030 йилгача соатига 30 долларга етказиш ва бепул мактабгача таълим тизимини жорий этишни ёқлайди.

Мамдани Фаластин ҳуқуқларини очиқ қўллаб-қувватлагани учун Нью-Йоркдаги йирик яҳудий диаспораси орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса уни “коммунист, ақлсиз” деб атаб, ғалаба қозонган тақдирда Нью-Йоркка қўшимча федерал маблағ ажратмаслигини билдирган.

Экспертлар фикрича, Мамдани ва Трамп ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликлар АҚШ сиёсатида янги тўлқинли баҳсларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.

    'Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:47

    Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди

    Асал ойини ўтказиш учун келган испаниялик эркак оғир жароҳат олди.

    'Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:41

    Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар минтақавий вазиятни кескинлаштираётганини айтди. Анқара урушни тўхтатиш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирганини маълум қилди.

    'Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:35

    Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди

    АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар режалаштирилгани маълум қилинди. АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон томони билан учрашув ўтказади.

    'Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:28

    Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда

    Туркия Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транзит марказга айланиш мақсадида “Ўрта йўлак” лойиҳасини фаол тарғиб қилмоқда, деб ёзади Financial Times.

    'АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 16:54

    АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди

    The New York Times хабарига кўра, АҚШ разведкаси баҳолари Эрон урушдан олдинги баллистик ракеталар захирасининг тахминан 70 фоизини сақлаб қолганини кўрсатмоқда.