АсосийДунё

Непалда қор кўчки оқибатида 7 нафар альпинист ҳалок бўлди

Қутқарувчилар жасадларни излашни давом эттирмоқда.

'Непалда қор кўчки оқибатида 7 нафар альпинист ҳалок бўлди'ning rasmi

Непалнинг шимоли-шарқидаги Долаха туманида жойлашган Ялунг Ри тоғида 4 ноябрь куни соат 09:00 да (ГМТ бўйича 03:15) қор кўчки юз берди.

Севен Суммит Трекс экспедиция агентлиги маълумотига кўра, ҳодисада жами етти альпинист ҳалок бўлган — уларнинг орасида икки италиялик, бир канадалик, бир германиялик, бир франциялик ва икки нафар непаллик йўлкўрсатувчи бор.

Қутқарувчилар ҳозиргача икки жасадни топган, қолганлари эса қор остида қолиб кетган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Саккиз киши тирик ҳолда қутқарилган, улар пойтахт Катмандуга етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Севен Суммит Трекс раҳбари Минма Шерпанинг сўзларига кўра, қолган беш жасад 3–4,5 метр чуқурликда бўлиши мумкин, бу эса қидирув жараёнини мураккаблаштирган.

Ҳудуддаги ёмон об-ҳаво ва логистик муаммолар туфайли қутқарувчилар воқеа жойига вертолёт орқали ҳам, пиёда ҳам етиб бора олмаган.

Kathmandu Post ёзишича, ҳалок бўлганлар 6332 метр баландликдаги Долма Кҳанг чўққисига чиқишга тайёрланаётган бўлган, Ялунг Ри тоғига чиқиш эса иқлимга мослашиш машғулотларининг бир қисми эди.

Шунингдек, мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган Панбари тоғида ҳам икки италиялик альпинист бедарак йўқолган, уларни излаш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги ҳафталарда “Монта” циклони сабабли бутун Непал бўйлаб кучли ёмғир ва қор ёғиши кузатилиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 16:11

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди

    Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди.

    'Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 13:46

    Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN

    Ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етгани айтилмоқда.

    '"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 15:40

    "Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия Россия ёки Хитой томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар унга эгалик қилиши кераалигини айтди.

    'Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 13:40

    Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

    Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.

    'Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 10:19

    Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи

    Жорий йилнинг охирига келиб Дубайдаги молиявий операцияларининг 90 фоизи рақамли шаклда амалга оширилади.

    'Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 07:12

    Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади

    2025 йилда Туркия аэропортлари қарийб 250 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.