Bloomberg хабарига кўра, Полша Қрим томон ёки Россия билан чегарада душман дронларини аниқлаш, бостириш ва зарарсизлантиришга қаратилган миллий аксилдрон тизимини бир неча ой ичида ишга туширишни мақсад қилмоқда.
Мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчикнинг билдиришича, бу ташаббус Европа Иттифоқи даражасидаги қарорларни кутмасдан амалга оширилади.
Ҳукумат лойиҳани эълон қилгач, уни уч ой ичида ишга туширишни режалаштирган; тўлиқ тизим эса тахминан икки йил ичида якунланиши кутилмоқда. Дастурга душман учувчисиз аппаратларини аниқловчи кўп қиррали кузатув воситалари ва автоматлаштирилган дронга қарши мудофаа ечимлари киритилади.
Қайд этилишича, “дрон девори” Германия, Полша, Финляндия ва Болтиқбўйидаги давлатлар билан қўшма ташаббус сифатида ҳам кўриб чиқилмоқда ва у Россия билан чегаранинг турли қисмларида, жумладан Украина ҳудудида ҳам жойлаштирилиши мумкин.






