АсосийЖамият

Тошкентда 3 ноябрдан иссиқлик таъминоти ёқилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

'Тошкентда 3 ноябрдан иссиқлик таъминоти ёқилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда қачондан иссиқлик таъминоти ишга туширилишини маълум қилди. 

Қайд этилишича, метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 2025 йил 3 ноябрдан, турар-жой объектларида эса 5 ноябрдан йўлга қўйилади.

Тураржой ёки бошқа муассасаларда иссиқлик таъминоти ёқилиш жараёнида бирор муаммо ёки иссиқлик етказиб берувчи масъуллар ишларни тўлақонли амалга оширмаётганлиги ҳолатида 1055, 71 210-01-87 рақамларига мурожаат қилиш сўралган.

    Бошқа янгиликлар