АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди

Ўзбекистоннинг бир қатор туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.

'Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди'ning rasmi

Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятларида туман-шаҳарларга янги ҳокимлар тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари  шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўтган қарийб икки йил мабайнида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан танқидий-таҳлилий маъруза қилган. 

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди. Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар  ҳокими лавозимига туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш,  экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди.

Номзод шаҳарнинг  яқин истиқболи юзасидан  тақдимот қилди. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши Садриддин Шоқосимовни шаҳар ҳокими этиб тасдиқлади.

Элёрбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Шоҳрух Болтаев Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Шунингдек, Алишер Рашидов Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Нарпай туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Анвар Болиев ҳоким этиб тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 22:11

    Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди

    Статистика агентлиги ҳудудлар кесимида энг қиммат ва энг арзон ошлар рўйхатини тақдим этди.

    'Тошкентда ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 17:12

    Тошкентда ЙТҲ содир бўлди

    Changan ва Equinox автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

    'Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 14:56

    Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё

    Сўнгги 9 ойда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган.

    'Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 13:37

    Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади

    Эндиликда пақилдоқ отганлар БҲМнинг 25 баробари миқдорида жаримага тортилиши айтилди.

    'Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 11:40

    Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хиёбонда тупроқ даражасининг кўтарилиши дарахтларнинг ҳолатига хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    'Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 10:16

    Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин

    Ўзбекистон делегациясининг яқинда Анқарага амалга оширган ишчи ташрифи доирасида ички ишлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва меҳнат миграцияларини соддалаштиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.