АсосийЖамият

Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди

Тадбиркор 2 дона қалампир учун 20 минг сўмлик чек уриши керак эди. Аммо...

'Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди'ning rasmi

Навоий вилоятида кичик хатолик сабаб икки дона қалампирнинг нархи 2 миллиард сўмга айланиб кетди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Хабарга кўра, дўконда харидор сотиб олган маҳсулоти учун 20 000 сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик бўлиб 2 миллиард сўмлик чек уриб юборилган. Бунинг натижасида эса сотувчига миллионлаб солиқ келиб чиққан.

Тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги сабаб чекни бекор қилиш учун солиқ бошқармасига мурожаат қилган, бироқ унга маълумотларни таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган ва муаммо ҳал қилинмаган.

Хатирчи туман адлия бўлими томонидан Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрель кунидаги тегишли чекни таҳрирламаслик хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.

Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин

    Ўзбекистон делегациясининг яқинда Анқарага амалга оширган ишчи ташрифи доирасида ички ишлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва меҳнат миграцияларини соддалаштиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.

    'Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

    Кўчириш ишлари 2026 йил 1 апрелга қадар давом этиши кутилмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, салқин ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:31

    Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, салқин ҳаво ҳарорати кузатилади

    2 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда фуқаро ижтимоий ходимни чойнак билан урди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2025 21:00

    Андижонда фуқаро ижтимоий ходимни чойнак билан урди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, етказилган жароҳатнинг оғирлик даражаси аниқланмоқда.