“Ўзгидромет” хабарига кўра, 28 октябрь куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳам шамол 10–12 м/с гача кучаяди. Мутасаддилар аҳолига очиқ ҳавода фаолиятни чеклаш, ниқоб тақиш ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
Маълумот учун, “Ўзгидромет” кеча, 27 октябрь куни ҳам кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.






