АсосийЖамият

Мактаб директорларига фаолият самарадорлигига қараб ойлик устама белгиланади

Энг юқори балл тўплаган директорлар ойлик иш ҳақининг 20 фоизигача қўшимча олишлари мумкин.

'Мактаб директорларига фаолият самарадорлигига қараб ойлик устама белгиланади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, умумтаълим мактаби директор ва уларнинг ўринбосарлари энди KPI — фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари асосида баҳоланади.

Қарорга биноан, раҳбарлар тўплаган баллига қараб 2,5 фоиздан 20 фоизгача устама олади.

Энг юқори балл тўплаган директорлар ойлик иш ҳақининг 20 фоизигача қўшимча олишлари мумкин. Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади.

    Бошқа янгиликлар