Туркиянинг Баликесир вилоятида кеча кечқурун 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотига кўра, зилзила 6 километр чуқурликда қайд этилган.
Зилзила Истанбул, Измир ва атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган. Ички ишлар вазири Али Ерликая воқеа жойига бориб, аҳоли билан учрашди. Унга кўра, зилзила оқибатида 3 бино ва 1 дўкон қулаб тушган, бироқ ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Ерликая шунингдек, 112 хизматига жами 504 та мурожаат келиб тушганини, улардан 25 таси бино зарарланиши билан боғлиқ эканини маълум қилди.
Баликесир ҳокими Исмоил Устаўғли эса касалхоналарга 22 киши мурожаат қилганини, уларнинг аксарияти ваҳима билан сакраган ёки енгил жароҳат олганини айтди.
AFAD маълумотига кўра, тунда бир неча артчи зилзила ҳам қайд этилган, энг кучлиси 4,3 магнитудада бўлган.
Баликесир вилоятида хавфсизлик чораси сифатида бугун таълим жараёнлари бир кунга тўхтатилди.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ижтимоий тармоқ орқали баёнот бериб, “Зилзиладан зарар кўрган барча фуқароларимизга ўз ҳамдардлигимни билдираман, барча хизматлар жойида фаолият юритмоқда,” деди.






