АсосийЖамият

Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди

Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.

'Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди'ning rasmi

Сентябрда Ўзбекистонда уй-жой олди-сотдиси йиллик ҳисобда 13,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар бўйича янгиланган таҳлилида келтирилган.

Билдирилишича, 2025 йил сентябрь ойи якунларига кўра, республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этган. Энг юқори йиллик ўсиш Сирдарё, Бухоро ва Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир квадрат метр учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган. Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига тўғри келади.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йилнинг шу пайтига нисбатан 1,7 фоизга пасайган. Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилди. Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробод, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этган.

Тошкентда уй-жой ижара нархи 

Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 8,5 долларни ташкил этган. Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.

    Бошқа янгиликлар