АсосийБу қизиқ

Мисрда сайёҳ 4000 йиллик пирамиданинг ичига тушиб кетди

Испаниялик аёл Бент пирамидасидаги тик йўлакдан сирпаниб кетган.

'Мисрда сайёҳ 4000 йиллик пирамиданинг ичига тушиб кетди'ning rasmi

Қоҳира шаҳри жанубида жойлашган Дахшур археологик ҳудудида 4000 йилдан зиёд тарихга эга Бент пирамидасида нохуш ҳодиса содир бўлди. Испаниялик сайёҳ аёл пирамиданинг тор ички йўлакларидан биридаги тик ёғоч ускунадан сирпаниб, ер остига, тахминан 80 метр чуқурликка қулаган. Бу ҳақда “Gulf News” нашри хабар берди.

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар шошилинч ҳолда ёрдам чақирган. Фавқулодда вазиятлар ва тиббиёт ходимлари қоронғи ва хавфли йўлаклар орқали пирамиданинг ичига кириб, ҳушидан кетган аёлни топишган. Қутқарув ишлари бир неча соат давом этган.

Махсус ускуналар ёрдамида у эҳтиёткорлик билан тепага чиқарилган ва шифохонага етказилган. Мутахассислар бу операцияни ёпиқ археологик обидада амалга оширилган энг мураккаб қутқарув ҳаракатларидан бири, деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, Бент пирамидаси — Мисрдаги энг қадимий ва ноёб иншоотлардан бири бўлиб, уни милоддан аввалги 26-асрда Фиръавн Снофру бунёд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.02.2026 00:41

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун, 27 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    '“Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 19:42

    “Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда

    Лойиҳа қиймати камида 1 миллиард долларга баҳоланаётган минора мамлакатдаги энг баланд иншоот бўлиши кутилмоқда.

    'УФАда эркак байрам пайти тасодифан стакан устига йиқилиб, жарроҳлик амалиётига тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 05:19

    'Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 03:20

    Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди

    Мамлакатда диний адабиёт сақлаш оғир жиноят сифатида баҳоланади.

    'Бугун қаерларда  ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 03:09

    Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

    Ўзгидромет бугун, 25 февраль куни кузатиладиагн об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари'ning rasmi

    Бу қизиқ 24.02.2026 12:45

    Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари

    Darakchi.uz журналисти Бўстонликдаги кўпкари мусобақасида бўлди.