Бу воқеа Коня вилоятининг Бейшеҳир туманидаги мактабда бўлган. Ўқувчилар “Мендил капма”, яъни рўмол талаш ўйинини ўйнаётганда жанжал чиқади.
Баҳс тезда муштлашувга айланади. 16 ёшли йигит урушни тўхтатмоқчи бўлади, аммо ўзи ҳам калтакланади.
Орадан кўп ўтмай, тарафлар “гапни жойига қўямиз” деб мактаб яқинида учрашишади. Аммо бу учрашув қон билан якунланади.
17 ёшли ўқувчи чўнтагидан пичоқ чиқариб, дўстини 5 жойидан уради. Ярадор ўқувчи оғир аҳволда касалхонага етказилган.