АсосийДунё

Трамп Ғазога қўшин киритмоқчи

Бунинг ортидан у нимани кўзлади?

'Трамп Ғазога қўшин киритмоқчи'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ғазодаги вазият юзасидан иттифоқчи давлатларнинг ҳарбий ёрдам таклифини олганини маълум қилди.

Унга кўра, ҲАМАСга қарши қўшин киритилиши эҳтимоли бор, аммо ҳозирча бундай қарор қабул қилинмаган.

Трампнинг таъкидлашича, Яқин Шарқ ва унга яқин ҳудуддаги бир қатор давлатлар зарурат туғилганда Ғазо секторига қўшин киритиб, ҲАМАС ҳаракатига қарши курашишга тайёр эканликларини билдиришган. У бу давлатларни "буюк иттифоқчилар" деб атаган ва уларнинг ёрдам таклифини катта иштиёқ билан қабул қилганини айтган.

Шу билан бирга, Трамп уларни ва Исроилни ҳозирча шошилмасликка чақирган.

“Мен бу давлатларга ва Исроилга ‘Ҳозир эмас!’ дедим. Ҳали ҲАМАС тўғри йўлни танлаши мумкин деган умид бор”, — деб ёзган Трамп Truth Social тармоғида.

АҚШ раҳбари, агар ҲАМАС келишувни бузишда давом этса, жавоб "тез, шиддатли ва шафқатсиз" бўлишини огоҳлантирган. У барча ёрдам таклиф қилган иттифоқчиларга миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 10 октябрда кучга кирган эди. Бунга қарамай, томонлар келишувни бир неча бор бузганликда бир-бирини айблаб келмоқда. 13 октябрь куни эса АҚШ, Миср, Туркия ва Қатар воситачилигида янги келишув имзоланганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаняху Миср разведкаси раҳбари билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:16

    'Туркияда “рўмол талаш” ўйини фожиа билан тугади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:51

    Туркияда “рўмол талаш” ўйини фожиа билан тугади

    16 ёшли ўқувчи синфдоши томонидан танасининг 5 та жойидан пичоқланди.

    'Зеленский очиқчасига Россияга қўйилган санкцияларни юмшатишга тайёрлигини билдириди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:22

    Зеленский очиқчасига Россияга қўйилган санкцияларни юмшатишга тайёрлигини билдириди

    Украина ва Европа иттифоқи 12 банддан иборат тинчлик режасини ишлаб чиқмоқда.

    'Венгрия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини яна олти ойга узайтирди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:34

    Венгрия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини яна олти ойга узайтирди

    Қарор Украинадаги қуролли можарога боғлиқ ҳолда қабул қилинди.

    'АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:22

    АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради

    Зеленскийнинг айтишича, ҳар бир Patriot тизимининг нархи қарийб 1 миллиард долларни ташкил этади.

    '65 ёшли бемор операция пайтида кларнет чалди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:08

    65 ёшли бемор операция пайтида кларнет чалди

    Ушбу жараёнда шифокорлар унинг бош миясига электр импулслари таъсирини кузатишлари мумкин бўлган.