АсосийЖамият

Тошкентда учта машина тўқнашди

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва бир йўловчи жароҳат олди.

'Тошкентда учта машина тўқнашди'ning rasmi

20 октябрь куни соат 19:50 да Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Аҳмад Дониш кўчасида Cobalt, Nexia-3 ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ хабар берди.

Тўқнашув оқибатида барча ҳайдовчилар ва Lacetti автомобилидаги бир йўловчи жароҳат олган. Уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яна бир Lacetti машинаси “авария”дан сўнг ёнгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар