АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг янгиланган қиёфасини кўздан кечирди

Президент 15 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Шота Руставели кўчасида амалга оширилган реконструкция ишлари билан танишди.

'Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг янгиланган қиёфасини кўздан кечирди'ning rasmi

Тошкентда транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Шота Руставели кўчасининг 7 километрлик қисми тўлиқ қайта қурилди. Эндиликда йўл 10 та қатнов қисмига бўлинган бўлиб, уларнинг 6 таси автомобиллар, 2 таси автобуслар ҳаракати учун, қолган 2 таси эса тўхташ жойи сифатида мўлжалланган.

Давлат раҳбари янги қулайликларни шахсан синовдан ўтказиб, йўловчилар билан суҳбатлашди. Мазкур йўлда Тошкентда илк бор БРТ — тезкор автобус йўлаги тизими жорий қилинди. Бу жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштириб, соатига йўловчилар оқимини 2,5 мингдан 6 минг нафарга оширди.

19,2 миллион долларлик лойиҳа натижасида суткада 40 мингта автомобиль ўтиш имконияти яратилган, ўртача тезлик эса 23 км/соатдан 30 км/соатгача ошган. Йўл хавфсизлиги кучайиб, авария ҳолатлари камайгани қайд этилди.

Лойиҳа доирасида 21 та янги бекат, 463 та “ақлли” светофор ва интеллектуал транспорт тизими ўрнатилди. Шунингдек, велойўлаклар, яшил ҳудудлар ҳамда суғориш тизимлари барпо этилди.

Президент пойтахтда ажратилган автобус йўлакларини кенгайтириш ва шаҳар атрофида транспорт боғламалари ташкил этиш бўйича янги лойиҳалар билан танишди ҳамда Тошкентни Янги Тошкент билан самарали боғлаш юзасидан топшириқлар берди.

“Агар метро ва автобуслар бўлмаганда, бугун Тошкентда транспорт қатнови жуда қийин бўларди. Одамлар розилиги учун йўлларни тартибга келтиряпмиз, жамоат транспортини ривожлантиряпмиз. Бу ишлар барча шаҳарларимизда давом этади”, — деди Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 19:51

    Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

    'Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 18:55

    Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди

    Вилоятда жорий йил ҳосили учун 8,7 минг гектар шоли экилган.

    'Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири  билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 15:36

    Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди

    Томонлар энергетика, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги бўйича устувор лойиҳаларни муҳокама қилди.

    'Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 14:46

    Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди

    Томонлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'Президент Мирзиёев “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига тамал тоши қўяди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 13:39

    Президент Мирзиёев “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига тамал тоши қўяди

    Давлат раҳбари бугунги кун давомида бир қатор расмий учрашув ва ташрифларни амалга оширади.

    '237 минг оила камбағалликдан чиқди, аммо 28 туманда ишсизлик муаммоси ҳал бўлмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат 14.10.2025 15:26

    237 минг оила камбағалликдан чиқди, аммо 28 туманда ишсизлик муаммоси ҳал бўлмаяпти

    Президент маҳаллаларда ишсизлик ва жиноятчиликни икки баробар қисқартириш вазифасини қўйди.