АсосийЖамият

Самарқандда ноқонуний кумуш савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 18 килограмм кумушни 21 минг долларга сотмоқчи бўлган уч шахсни жиноят устида қўлга олди.

'Самарқандда ноқонуний кумуш савдосига чек қўйилди'ning rasmi

ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси Нарпай туманида ўтказган тезкор тадбир давомида Навоий вилоятида яшовчи 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган уч киши “шартли харидор”га 18 килограмм кумуш қотишмасини ҳар граммига 11 700 сўмдан сотаётган пайтда ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, топилган металлнинг соф оғирлиги 16 килограмм 744 граммни, асиллик даражаси эса “999”ни ташкил этади. Унинг умумий қиймати 502 миллион 344 минг сўмга тенг деб баҳоланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Кумушнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 15.10.2025 14:07

    Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди

    У Отабек Умаров ҳамроҳлигида аралаш жанг санъати бўйича тайёргарлик жараёнлари билан танишди ва ўз тавсияларини берди.

    'Математика олимпиадаси саволлари тарқалди'ning rasmi

    Жамият 15.10.2025 13:05

    Математика олимпиадаси саволлари тарқалди

    Ижтимоий тармоқларда Асосий олимпиаданинг туман босқичи саволлари ноқонуний тарқалганидан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берди.

    'Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 15.10.2025 10:04

    Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

    23 ёшли йигит қилган ишидан пушаймон эканини айтди ва суддан енгиллик сўради.

    'Ўқиш мақсадида хорижга кетаётган ўзбекистонликлар сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият 15.10.2025 09:52

    Ўқиш мақсадида хорижга кетаётган ўзбекистонликлар сони очиқланди

    Улардан кўпчилиги Тожикистонда ўқишни танлаган.

    'Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:34

    Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди

    Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

    'Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:05

    Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.