АсосийЖамият

Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди

Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

'Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Мактаб котибасига ўқувчиларни калтаклашга ким ҳуқуқ берди?" сарлавҳаси остида видеодалар тарқалди. Ҳолат Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 09:30 лар атрофида Самарқанд вилоят Қўшработ туманидаги 71-ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг  кадрлар бўйича менеджери бўлиб ишловчи Қ. С.нинг олдига фарзанди Қ. И. танаффус вақтида келиб, синфдоши (3-А синф ўқувчиси Р.Ф.)  урганлигини айтган. Мазкур ҳолатдандан сўнг она фарзанди билан жанжаллашган ўқувчи синфига бориб унга қўл кўтарган. 

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олиниб,  жабрланувчи ўқувчи Р. Ф.ни  тан жароҳати олган ёки олмаганлиги юзасидан жорий йилнинг 7 октябрь куни судга оид экспертиза тайинланган.

Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб кадрлар менежери вазифасида ишловчи Қ.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек,  ходимнинг ички одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини назоратга олмаганлиги учун Қўшработ туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосари К.А. га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:04

    Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади

    “13+” чеклов тизими 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тааллуқли.

    'Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:18

    'Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:04

    Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади

    Улардан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорлардаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

    'Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:28

    Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди

    Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

    '“Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:33

    “Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.

    Президент маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди

    Президент раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.