Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15 октябрь, душанба кунидан амалга кирувчи хорижий валюталарнинг расмий курсини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 35,56 сўмга ошиб, 12 185,11 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек:
Евро 6,29 сўмга арзонлашиб, 14 081,11 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 2,14 сўмга кўтарилиб, 152,58 сўм бўлди.
Марказий банк расмий курси тижорат банклари учун мажбурий эмас, аммо валюта бозоридаги умумий йўналишни белгилаб беради.