АсосийЖамият

“Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

'“Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.'ning rasmi

Ўтган ҳафта имзоланган қарорга мувофиқ, Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир ой олдин “Ташаббусли бюджет” бўйича янги қарор қабул қилиниб, маҳаллада одамларнинг ўзи фаол бўлиб бошлаган лойиҳаларга кўмак берадиган тизим жорий қилинди. Бунда қайси маҳаллада аҳоли йўл, сув, мактаб, боғчани таъмирлашни бошлаган бўлса, харажатининг ярмини давлат кўтаради. Бу мақсадлар учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 миллиард сўм ажратилади.

Президентимиз бу борада яна бир янгиликни эълон қилди. Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.

Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади. 

“Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”,
 – деди Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:28

    Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди

    Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

    'Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди

    Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди

    Президент раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

    '9 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    9 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди

    Рақобат қўмитаси бир неча ҳудудда қонунга зид харидлар бўйича материалларни судга топширди.

    'Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

    Мавсум давомида 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланган.

    'Тошкент ҳавоси сезиларли даражада яна ифлосланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:04

    Тошкент ҳавоси сезиларли даражада яна ифлосланди

    14 октябрь тонгида ҳаводаги зарарли заррачалар даражаси ЖССТ меъёридан 7,6 баравар юқори бўлди.