АсосийСиёсат

Мирзиёев Тожикистонга нега кетди?

Давлат раҳбари Душанбеда Тожикистон Бош вазири томонидан кутиб олинди.

'Мирзиёев Тожикистонга нега кетди?'ning rasmi

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳрига борди.

Давлат раҳбарини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмийлар тантанали тарзда кутиб олди.

Ташриф доирасида Президент Мирзиёев "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммитда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Ушбу учрашувларда минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.

    Бошқа янгиликлар