АсосийЖамият

Самарқандда 16 ёшли қиз операция вақтида вафот этди

Она фарзандининг ўлимида шифокорларни айбламоқда.

'Самарқандда 16 ёшли қиз операция вақтида вафот этди'ning rasmi

Самарқандда 16 ёшли қиз операция вақтида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда марҳуманинг онаси шифокорларни айблаб чиқиш қилган видеомурожаат кенг тарқалди.

“Қизим шифокорларнинг беэътиборлиги оқибатида ҳалок бўлди. Операция вақтида қизимнинг тамоғида “тампон” қолиб кетган ва бу сабабли миясига ҳаво етказилмаган”, — дейди она видеомурожаатида.

Darakchi.uz ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддиновга расмий сўров юборилган.

Унинг маълумот беришича, ҳозирда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг яқинлари ҳолат юзасидан комиссиявий экспертиза ўтказилишини талаб қилган. Қонуний хулоса экспертиза натижаларига асосан чиқарилиши маълум қилинди.

Ҳозирча масала бўйича расмий хулоса эълон қилинмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.

    'Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

    'Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

    Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида қиймати 26 млн долларлик базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи Анна Акопян биргаликдаги ҳаётига якун ясаганини маълум қилди.

    'Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради

    Uzbelas Performance раҳбари Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган баҳсли интервьюсидан сўнг жамоатчиликдан узр сўради.

    'Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:42

    Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

    Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан Истанбул ва Дубай шаҳарларига янги авиарейслар йўлга қўйилади.