АсосийЖамият

Доллар курси тушди, ижара-нархи кўтарилди

Тошкентда сентябрь ойида уй-жой ижара нархлари ошди. Бунга доллар курсининг пасайиши ва ўқув йилининг бошланиши сабаб бўлмоқда.

'Доллар курси тушди, ижара-нархи кўтарилди'ning rasmi

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) маълумотларига кўра, 2025 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари август ойига нисбатан ўсди. Нархлар олх.уз платформасидан олинган 28 мингдан ортиқ эълонлар асосида таҳлил қилинган.

Ўсиш сабаблари:

Доллар курсининг тушиши — бу доллар ҳисобидаги нархларнинг кўтарилишига олиб келган.

Ўқув йилининг бошланиши — талаб ошгани сабабли нархлар кўтарилган.

Ўрта таъмирланган уйлар учун ўртача ижара-нархи:

1 хонали: 318 → 334 доллар;

2 хонали : 394 → 412 доллар;

3 хонали: 477 → 502 доллар;

4 хонали: 537 → 556 доллар

Тўлиқ таъмирланган уйлар учун ўртача ижара нархи:

1 хонали: 413 → 435 доллар

2 хонали: 580 → 614 доллар.

4 хонали: 1185 → 1201доллар

Энг арзон туманлар:

Сергели, Учтепа — 293– 474 доллар (ўрта таъмир); 318–588 доллар (тўлиқ таъмир)

Энг қиммат туманлар:

Яккасарой, Шайхонтоҳур, Миробод — 402–1462 доллар

Таҳлилда 2025 йил сентябрь ойи учун 28,2 минг, август учун эса 31,6 мингта эълон ўрганилган. Нархлар бўйича энг юқори ва энг паст 5 фоиз маълумотлар чиқариб ташланган.

    Бошқа янгиликлар