АсосийЖамият

Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

4 октябрь куни мамлакат ҳудудида “даражали тўқ сариқ” магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Метеонова маълумотларига кўра, геомагнит бузилиш энг юқори 4 баллга етиши ва эрталаб соат 8:00 да кучлироқ ҳис этилиши прогноз қилинмоқда. Кун давомида интенсивлик 3 баллгача пасаяди, 5 октябрга келиб эса бўроннинг таъсири 2-3 баллга тушиши кутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, магнит бўронларининг таъсирини энг аввало юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими билан боғлиқ муаммолар, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриганлар сезади. Шунингдек, об-ҳавога сезгир ва метеопатик аломатлар (об-ҳаво оғриғи) билан жиҳатланганлар ҳам таъсирни кучлироқ ҳис қилишади.

Муттахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда. Бунга сув ичиш, тўғри овқатланиш ва тўсатдан юрак қон айланиши билан боғлиқ белгиларга диққат қилиш киради. Бу магнит бўронининг таъсирини енгиллаштириш ва саломатликни сақлашда муҳим омил саналади.

Ўзбекистон аҳолиси бу кунларда огоҳ ва тайёргарликда бўлиши, айниқса ўз соғлиғига эҳтиёткорлик қилиш керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:19

    Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирган.

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.

    'Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

    'Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

    Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида қиймати 26 млн долларлик базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи Анна Акопян биргаликдаги ҳаётига якун ясаганини маълум қилди.

    'Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради

    Uzbelas Performance раҳбари Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган баҳсли интервьюсидан сўнг жамоатчиликдан узр сўради.