АсосийЖамият

Ўзбекистон ҳаво ҳудудига UZ коди берилди

Шунингдек, ягона мутлақ баландлик ва ягона ўтиш эшелони жорий этилди.

'Ўзбекистон ҳаво ҳудудига UZ коди берилди'ning rasmi

Мамлакатда жорий йилнинг 2 октябридан бошлаб Ўзбекистон ҳаво ҳудудида икки янгилик амалга киритилди. Бу ҳақда «Ўзаэронавигатсия» ДУК матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, эндиликда Ўзбекистон ҳаво ҳудуди UT коди билан эмас балки UZ коди билан фаолият юритади ҳамда ягона мутлақ баландлик ва ягона ўтиш эшелони ҳам белгилаб қўйилди.

Янги код Ўзбекистонга тегишлиликни кўрсатади ҳамда турли чалкашликларни бартараф этиб, маълумотларни янада аниқ, ишончли ва халқаро рақамли тизимлар билан мослашувчан қилади. У (ИCАО) стандартларига тўлиқ жавоб беради ва соҳа рақамли трансформациясига хизмат қилади.

«Бу эса аэронавигация маълумотлари тезроқ янгиланишини, янада қулай, аниқ ва хавфсиз бўлишини англатади», — дейилади «Ўзаэронавигатсия» маълумотида.

Бундан ташқари, ўтиш мутлақ баландлиги 13 000 фут этиб белгиланди, ўтиш эшелони эса 150 даражада ўрнатилди. Бу пилотлар ва диспетчерлар ишини енгиллаштиради, радиоалоқа сеанслари ҳамда процедуралар сонини камайтиради, ҳаво ҳаракатини бошқаришни янада аниқроқ қилади.

Ушбу технологиялар парвозларни нафақат хавфсизроқ, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали қилади, ёқилғи сарфини ва атроф-муҳитга чиқиндиларни камайтиради.

«Қабул қилинган чоралар нафақат Ўзбекистоннинг жаҳон авиация тизимидаги нуфузини мустаҳкамлайди, балки унинг ҳаво ҳудудини халқаро авиакомпаниялар учун янада қулай ва жозибадор қилади. Энги муҳими — бу ўзгаришлар парвозлар хавфсизлигини оширишга қаратилган», — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:19

    Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирган.

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.

    'Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

    'Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

    Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида қиймати 26 млн долларлик базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи Анна Акопян биргаликдаги ҳаётига якун ясаганини маълум қилди.

    'Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради

    Uzbelas Performance раҳбари Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган баҳсли интервьюсидан сўнг жамоатчиликдан узр сўради.