АсосийЖамият

Қашқадарёда ёнғин содир бўлди

Ёнғин салкам бир соат ичида бартараф этилган.

'Қашқадарёда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 29 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йирик ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 09:43 да Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙ “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Сўнг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:30 да ўчирилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.

    Бошқа янгиликлар