АсосийЖамият

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Судья ёрдамчиси аёлдан ажримни телаштириб бериш ва эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига пора талаб қилган.

'Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.

Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    'Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:28

    Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди

    Беморлардан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.