АсосийЖамият

Контейнер уйга кўчиб ўтган ҳокимнинг остонасига хат ташлаб кетилди

Мазкур мактуб бўйича Норин тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

'Контейнер уйга кўчиб ўтган ҳокимнинг остонасига хат ташлаб кетилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин тумани ҳокимининг яқинда Президент ташрифидан сўнг кўчиб ўтган контейнер уйи дарвозасига хат ёпиштириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ҳурматли ҳоким Жўрабек Нурматов, сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолган эдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман, укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватан қилолмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз. Ҳурмат билан Қўлдошева Салима”, — дейилади хатда.

Бугун, 24 сентябрь куни мазкур мактуб бўйича Норин тумани ҳокимлиги муносабат билдирди. Унга кўра, фуқаронинг хати юзасидан ҳокимлик ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Мурожаатчи фуқаро  билан кўришиб, хат ёзиш сабаби сўралган.

Аниқланишича, фуқаро Салима Қўлдошева мавжуд муаммолари юзасидан туман ҳокими ёки туман ҳокимлигига аввал мурожаат қилмаган. Унинг юқорида қайд этилган мурожаати эса атрофлича ўрганилган. Ҳозирда туман ҳокими томонидан С.Қ.га амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилган.

“Укаси А.Қўлдошев айни вақтда хорижда бўлгани учун маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида видеоалоқа орқали гаплашгани, 10 кун ичида миграциядан қайтариш ҳамда ўзига мос ишга жойлаш чоралари кўрилаётганини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳаво бироз совийди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун ҳаво бироз совийди

    5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 22:04

    Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

    Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

    'Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 19:51

    Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    Вилоят расмийлари ҳолат юзасидан маълумот беришди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 17:40

    Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди

    Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 15:33

    Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

    Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкентда бир гуруҳ мансабдорлар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    'Россия ва Украина ўртасидаги можарода иштирок этган ўзбекистонлик қамалди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 14:26

    Россия ва Украина ўртасидаги можарода иштирок этган ўзбекистонлик қамалди

    У Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Россия Қуролли Кучлари сафида "машинист механик" бўлиб, шартли "Дед" "позывной"и остида хизмат қилган.