АсосийСиёсат

Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўғон учрашди

Икки халқнинг биринчи хонимлари Нью-Йоркда учрашиб, маданият, санъат ва анъаналар орқали гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилдилар.

'Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўғон учрашди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасидаги ташрифи чоғида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине Эрдўғон билан учрашди.

Учрашув доирасида Мирзиёева Эмине Эрдўғон таклифига биноан Туркия маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Тадбирда телкари ва казазиё услубидаги заргарлик буюмлари, миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, мис идишлар ва ёғоч ўймакор сандиқлар намойиш этилди.

Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўғон маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, аёллар фаоллиги, санъат ва ҳунармандчилик орқали халқлар ўртасидаги яқинликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тадбирда БМТ сессияси доирасида Нью-Йоркда бўлиб турган бошқа давлат раҳбарларининг рафиқалари ва юқори мартабали делегациялар вакиллари ҳам иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар