АсосийСиёсат

Мирзиёев ва “Boeing” 8 млрд долларлик йирик битим имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп “Truth Social” даги саҳифасида Шавкат Мирзиёевни “Boeing” билан имзоланган улкан шартнома муносабати билан табриклади.

'Мирзиёев ва “Boeing” 8 млрд долларлик йирик битим имзолади'ning rasmi

Трампнинг ёзишича, “Uzbekistan Airways” 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та “787 Дреамлинер” самолётини харид қилади.

Унга кўра, бу битим Қўшма Штатларда 35 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратади.

“Президент Мирзиёев — сўзида турадиган инсон. Биз бошқа кўплаб масалаларда ҳамкорликда ишлашни давом эттирамиз”, — деб ёзди Трамп.

    Бошқа янгиликлар