АсосийДунё

Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади

Лондон Трамп ташрифидан сўнг Фаластинни мустақил давлат сифатида эълон қилиши мумкин.

'Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади'ning rasmi

Буюк Британия ҳукумати АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг қиролликка ташрифи тугаши билан Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга тайёрланмоқда.

“Тhе Times” нашрига кўра, Бош вазир Кир Стармер бу масалани Трамп кетгунига қадар кечиктириб турган.

Манбага кўра, 18 сентябрга режалаштирилган қўшма матбуот анжуманида бу мавзу асосий масалага айланишидан хавотирланган Стармер, Трамп олдида Фаластин борасида баёнот беришни истамаган. АҚШ маъмурияти эса Фаластинни тан олишга қатъий қарши экани таъкидланган.

Британиянинг ушбу қарорни БМТ Бош ассамблеяси сессияси олдидан эълон қилиши кутилмоқда. Сессияда, шунингдек, Франция, Канада, Австралия каби давлатлар ҳам Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин.

Июль ойида Стармер Исроил Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаса, Британия Фаластинни сентябрда тан олишини билдирганди. Исроил эса бунга жавобан Лондон билан мудофаа ва хавфсизлик ҳамкорлигини тўхтатиши мумкинлигини эслатган.

Бугунги кунда 140 дан ортиқ давлат Фаластинни тан олган. Британия ҳукумати эса бу қадамни узоқ муддатли тинчликка эришиш йўлидаги муҳим қадам деб ҳисоблайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:06

    Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

    Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

    'Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:46

    Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди

    Намойишчилар темирйўл компаниясини адолатсиз рақобатда айблади.

    'Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:42

    Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди

    Мамлакатда 10 ёшдан бошлаб болалар ва катталар турли хил дронларни бошқаришни ўрганади.

    'Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:35

    Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”

    Бундестагдаги мунозараларда Германия канцлери Фридрих Мерц Россияни Европада беқарорлик келтиришда айблади.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:31

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади.

    'Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.09.2025 21:51

    Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

    Мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган.