БМТнинг мустақил халқаро комиссияси Исроилни Ғазо секторида геноциднинг тўрт актини содир этганликда айблади.
Баёнотга кўра, комиссия Исроил ҳукумат органлари ва хавфсизлик кучлари фаластинликларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширгани ҳақида хулосага келган.
Ҳисоботда “қотиллик, жиддий жисмоний ёки руҳий зарар етказиш, яшаш учун яроқсиз шароитлар яратиш ва туғилишнинг олдини олиш” каби ҳаракатлар геноцид сифатида баҳоланмоқда.
Исроил бу айбловларни қатъий рад этган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини мамлакатга нисбатан бир томонлама ёндашувда айблаган.
Расмий Тель-Авивга кўра, ҳаракатлар Ғазодаги тинч фуқароларга эмас, балки террористик ҲАМАС гуруҳига қарши қаратилган.