Аввалги тартибга кўра, агар “ўғри” қизни ўз ихтиёри билан қўйиб юборса, жазодан қутулиб қолиши мумкин эди. Энди эса қиз озод қилинса ҳам, айбдор барибир жиноий жавобгарликка тортилади.
Янги жазолар:
• жарима, мажбурий ёки жамоат ишлари, икки йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ;
• оғир оқибатларда — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
• вояга етмаганларга, зўравонлик билан ёки гуруҳ бўлиб амалга оширилса, жазо янада оғирлашади.
Қозоғистон омбудсмани идорасининг маълум қилишича, айрим ҳудудларда ҳали ҳам қизларни мажбуран никоҳлаш ҳолатлари сақланиб қолган. Шу боис қонунчиликка қатъий ўзгартириш киритилди.
Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда эса бундай жиноят учун жавобгарлик аллақачон жорий этилган.