6 июнь куни Тошкент вилоятининг Яллама қишлоғида оғир жиноят содир бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи онасига қўнғироқ қилиб, қисқа муддатга дўстлари билан учрашишини айтган ва уйдан чиққан.
Орқасидан эса унинг жасади кўплаб пичоқ жароҳатлари билан қишлоқдаги уйлардан бири ёнидан топилган.
Маълум бўлишича, қотиллик маҳаллий футбол майдони атрофида рўй берган.
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида бўлиб ўтган жараёнда айбланувчи йигит қилган ишидан афсусдалигини билдириб, суддан енгилроқ жазо сўраган.
Унинг сўзларига кўра, бу воқеа тасодифан содир бўлган.
Суд уни 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилишга қарор қилди.